Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, бугун,  16 июль куни Тошкент вақти билан соат 15:45 да Қирғизистонда ер силкиниши қайд этилган.

Координаталар 40,15 градус шимолий кенглик, 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик h=30 км. Тошкентгача масофа 209 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 102 км - 2 балл;

Андижон: 119 км - 2 балл;

Фарғона: 55 км - 3 балл;

Тошкент: 209 км - 2 балл.