Непалда кучли зилзила содир бўлди
- 09.11.2022 10:48
- 56
- Хориж
Бугун тонгда Непалда кучли ер силкиниши юз берди. Вайрон бўлган уй остида 6 кишидан иборат бутун оила ҳалок бўлди, улардан 5 нафари болалар бўлган. Бу ҳақда ANI агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, яна 5 киши жароҳат олган, улар ҳозир касалхонада. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ишламоқда.
Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси ўртача 5,5 баллни ташкил қилган. Энг кучли силкинишлар мамлакат ғарбида жойлашган Доти ҳудудида сезилган.
Маълум қилинишича, зилзила жуда кенг амплитудага эга бўлган, гарчи зилзила эпицентридан 300 километрдан узоқ масофада жойлашган бўлса-да, ҳатто Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳам сезилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жаҳонгир Булбулўғли (Владимир Соловёв) синдроми
- Бугун, 17:43
- Сиёсат
Нафрат тили ёки ўйин ортидаги баҳслар, ҳақоратлар
- Бугун, 17:29
- Спорт
Она-юрт қалқони, тинчлигимиз посбони
- Бугун, 17:06
- Самарқанд
Мигрантларсиз Москва қорга кўмилди
- Бугун, 15:22
- Хориж
Нега директорлик ўринлари бўш?
- Бугун, 15:17
- Таълим