Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ўзстандарт” агентлиги истеъмолчиларни яроқсиз маҳсулотлардан огоҳ қилади

Биз ҳар куни истеъмолчи сифатида бозорлар ёхуд савдо мажмуаларидан бирор бир маҳсулот харид қиламиз. Шубҳасиз, сотиб олган маҳсулотимиз ўзимиз ва оиламиз учун сифати кафолатланган ва хавфсиз бўлиши лозим.

Шундай экан, “Ўзстандарт” агентлиги тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Назорат хариди”ни амалга ошириб келмоқда. Агентлик томонидан ўтган давр мобайнида 148.8 млрд сўмдан ортиқ маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар тегишли меъёрларга жавоб бермаганлиги аниқланди.

Булардан 5.0 млрд. сўм қийматидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Покистон, Грузия давлатларидан импорт қилингани маълум бўлди.

Биргина, жорий йилнинг ўтган даври ичида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Чуқурсой” сертификатлаштириш идораси томонидан консерваланган “кўк нўхат”, “қизил ловия”, “сарёғ” ва “атлантика скумбрия”си маҳсулотлари сифат кўрсатгичлари лаборатория синовларида номувофиқлиги аниқланди.

"Ҳурматли истеъмолчилар, маҳсулот харид қилаётганингизда албатта унинг тегишли сертификати ва сифатига эътиборли бўлишингизни тавсия қиламиз", - дея огоҳлантирилган агентлик хабарида.