Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Плутон сайёраси бутунлай йўқ бўлиши мумкинми?

Коинот тез орада Қуёш тизимидан ўрин олган ушбу сайёрадан маҳрум бўлиши мумкин. 2006 йили энг кичик планета номини олган мазкур сайёра 2030 йилга бориб музлаб йўқ бўлиб кетиши эҳтимоли бор. Чунки, уфқда йўлида учраган барча нарсани аста-секин ўз домига тортувчи юҳо, яъни армагеддон келиши кутилмоқда. Австралиянинг Тасмания Университети астроном олимлари бу кичик оламни тадқиқ этар экан, ушбу сайёрани ўраб турган атмосфера бутунлай йўқ бўлиб кетишини таъкидлашмоқда.

Астрономлар замонавий техникалари ёрдамида Плутонни ташқаридан ўраб турган босимни ўрганиб чиқишди. Агар бирон бир осмон жисми Ерга бошқа бир сайёрадан тушаётган нурни беркитса, қоплама содир бўлади. Плутоннинг узоқ юлдузлардан тушаётган нурни ёпиб турганлигини кузатиб, атмосферанинг зичлиги, босими ва ҳарорати ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.

- Плутоннинг мавсумий моделини тузишга эришдик, - дейди Тасмания Университетининг илмий ходими Эндрю Коул. – Шунингдек, унинг Қуёш атрофида айланиб олаётган нурнинг миқдори қай даражада ўзгаришларини ҳам аниқладик. Маълум бўлишича, сайёра қуёшдан қанчалик узоқлашса унинг атмосферасида азот музлай бошлар экан.

Плутон – Қуёш тизимидаги энг ёрқин бўлган ягона эллиптик юлдуз ҳисобланади. Унинг юза қисми жуда совуқ, Цельсий бўйича ҳарорат -228 -238 даражага тенг. Сўнгги 30 йил ичида сайёранинг атмосфера босими 3 баробар кўтарилди.

Дил МУРОД тайёрлади.