Қуёш Ердаги супермагнитли бўронга сабаб бўлди

Олимларнинг айтишича, Қуёш Ердаги супермагнитли бўронга сабаб бўлди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ушбу бўрон кейинги 1,5-2 йил ичида энг кучли бўлди.
“Сўнгги йиллардаги воқеалар билан таққослаганда бу ҳодиса катта аҳамиятга эга. Кейинги бир ярим-икки йилда бу қадар катта магнит бўрони кузатилмаганди”, - дейди рентген астрономия лабораторияси илмий тадқиқотчиси Сергей Богачев.
Бўрон радиоалоқага тўсқинлик қилиб, тахминан 10 соат давом этади.
Олимнинг сўзларига қараганда, воқеа ҳавога таъсирчан одамларга сезилиши мумкин.