Самарқанд тиббиётида яна бир йўқотиш – Гулнора Жўраева оламдан ўтди
Тажрибали шифокор, Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғруқхона бош врачи Гулнора Жўраева оламдан ўтди. Гулнора Жўраева 1964 йилда Самарқандда туғилган.
Гулнора Эргашевна узоқ йиллар давомида Самарқанддаги турли туғруқ мажмуаларида оддий гинекологликдан то бош шифокор лавозимигача бўлган вазифаларда меҳнат қилиб келган. Шунингдек, Г.Жўраева бир неча йил давомида Самарқанд вилоят кенгаши депутати сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатган.
Гулнора Жўраеванинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига сайтимиз жамоаси номидан таъзия изҳор этамиз.