Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сенат «Туризм тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Хўш, энди нима ўзгаради?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги «Туризм тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
Аввало, мазкур қонун билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Шунингдек, қонунда туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, туризмнинг шакллари ва турлари, туристик индустрияси ва ундаги хизматлар турлари, туристик зоналар ва туристик кластерлар, туризм соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш шартлари, туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилишнинг хусусиятлари, шунингдек, туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилмоқда.
Ушбу қонун туристик хизмат кўрсатиш, фаолият кўрсатишга доир ҳуқуқий ва институционал базасини шакллантириш, миллий туризм маҳсулотини ички ва жаҳон бозорида тарғиб қилиш, сайёҳлик индустриясини ривожлантириш қулай шарт-шароитларни шакллантиришни мақсад қилган.