Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Судья пайариқлик ўқувчиларни Самарқанд шаҳри куни билан табриклади

18 октябрь – Самарқанд шаҳар куни муносабати билан жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди судьяси Ҳ.Келдиярова тумандаги 6-умумтаълим мактабига борди.

Судья мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини қадим ва навқион шаҳар куни билан қутлар экан, буюк аждодларимизга бешик бўлган кўҳна Самарқанд бежизга бориб кўриш шарт бўлган дунёдаги 50 та шаҳарлар рўйхатига киритилмаганини таъкидлади. Ушбу шаҳар дунё тамаддунининг чин маънодаги ноёб бойлиги эканини қайд этди.

Шунингдек, Ҳ.Келдиярова Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганига ҳам тўхталди. Ёшларга қонунга итоат қилишнинг муҳимлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг аянчли оқибатларини туман судида кўрилган жиноят ишлари мисолида тушунтириб берди.

А.ҚУРБОНОВ.