Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят судлари раислари томонидан Булунғур ва Жомбой туманларида сайёр қабул ўтказилди

Самарқанд вилоят судлари раислари томонидан 2019 йил 16 август куни Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Жомбой туман Халқ қабулхоналарида тадбиркорлик субъектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан сайёр қабул ҳамда давра суҳбати ўтказилиб, мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар мазмун моҳияти тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Ўтказилган сайёр қабулда 28 нафар тадбиркорлар ва фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатларнинг 20 таси судга, 2 та туман ҳокимиятига, 2 та Мажбурий ижро бюросига, 2 та банкдан кредит олиш бўйича, 1 та ИИБга ва 1 та меҳнат бандлигига оид мурожаатларни ташкил этди.

Сайёр қабулларда 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди, 10 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди, 2 нафар фуқарога туман ҳокимиятига, 2 нафар фуқарога Мажбурий ижро бюросига, 2 нафар фуқарога кредит олиш бўйича банкга, 1 нафар фуқарога туман ИИБга ва 1 нафар фуқарога меҳнат бандлиги бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Шу билан бирга, туман судлари томонидан сайёр судларда 21 нафар маҳкумга, шундан 6 нафар аёлларга оид ишлар кўрилиб, ушбу маҳкумлар жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилинди. 30 нафар шахслар тайинланган жазодан шартли озод қилинди.