Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда яна бир турдаги вирус пайдо бўлди. Бир киши вафот этди

Хитойда хантавирусдан биринчи ўлим содир бўлди, деб хабар қилди Sputnik.

Хабарда айтилишича, Хитойнинг Юньнан вилоятида яшовчи фуқаро автобусда қўшни вилоятга бораётганда тўсатдан вафот этган. Унинг тўсатдан ўлимидан сўнг шифокорлар тезда ташхис қўйишди – хантавирус синдроми. Ушбу касаллик хантавирус деб номланадиган вирус туфайли юзага келади.

Автобусдаги қолган 32 киши зудлик билан тиббий текширувдан ўтказилди. Улар орасида юқтирганлар ҳақида маълумот йўқ.

Хантавирус одамларга кемирувчилардан юқиши мумкин. Вирус кемирувчилар томонидан ташилиб, уларнинг пешобида қолади ва ҳаво орқали тарқалади.

Одамдан одамга ўтиш бу вирусга хос эмас. Фақат Аргентина ва Чилида ҳолатлар қайд этилган. Шунингдек, ҳашаротлар, кўршапалаклар тишлаши оқибатида юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Кўпинча иссиқ ва қуруқ мавсумларда, ўрмонга сайр қилиш учун борганда юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Хантавируснинг белгилари – бош оғриғи, заифлик, йўтал, буйрак ва овқат ҳазм қилиш муаммоларидир.