Самарқанд халқаро аэропортидан 17 та янги мунтазам халқаро йўналишлар йўлга қўйилади
- 05.01.2022 14:07
- 287
- Самарқанд
Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилган.
Лойиҳага кўра, 2022 йилнинг мартига қадар Самарқанд халқаро аэропортини йирик транспорт хабига айлантириш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
Бунда:
- маҳаллий йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 7 тадан 20 тагача, географиясини 4 та йўналишдан 5 тагача ошириш;
- халқаро йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 25 тагача, географиясини 4 та йўналишдан 8 тагача ошириш;
- «Очиқ осмон» режимини жорий этиш ҳисобига 8 та хорижий авиакомпанияни жалб қилиш ва 17 та янги мунтазам халқаро йўналишларни йўлга қўйишни назарда тутади.
Теглар:
“Самарқанд” халқаро аэропорти