Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд халқаро аэропортида тўппонча ва ўқларни яширинча олиб кираётган шахс аниқланди

“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан «Шереметьево-Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро R.H. «яшил» йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракати божхоначиларда шубҳа уйғотди.

Холислар иштирокида P.H.га тегишли багаж сумка белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, қиймати 5 млн. сўмлик 1 дона калибри 4,5 мм. бўлган пневматик тўппонча, ушбу тўппончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво баллончалари ва 89 дона ўқни тегишли рухсатномаларсиз олиб киришга уринганлиги фош бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, судланувчи P.H.га жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 1 дона калибри 4,5 мм. бўлган пневматик тўппонча, унга тегишли 4 дона сиқилган ҳаво баллончалари ва 89 дона ўқ тегишли тартибда йўқ қилинди.