Тадбиркорлар муаммоси Бизнес-омбудсман аралашуви билан ҳал этилди
Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи “Ж.С.Т.” МЧЖ раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиб, банк томонидан жамиятнинг банк ҳисобварағидаги маблағлари асоссиз ушлаб турилганлиги ва биринчи даражали тўлов топшириқномалари ўз вақтида ижро этилмай келинаётганидан норозилигини билдирган.
Мурожаат асосида Бизнес-омбудсман девони томонидан Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасига тегишли сўров юборилиб, “А” банк вилоят ҳудудий филиалида ўрганиш ўтказилди.
Мурожаат асосида Бизнес-омбудсман девони томонидан Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасига тегишли сўров юборилиб, “Агробанк” АТБ Самарқанд вилоят ҳудудий филиалида ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида банк филиали ходимлари томонидан “Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома талабларига риоя қилинмаганлиги, натижада тўлов топшириқномасини ўз вақтида кирим қилмасдан камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан банк томонидан йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилди. Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйган филиал бошқарувчиси ўринбосарига нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи «Қ.Ж.Қ.» МЧЖ раҳбари юзага келган сунъий тўсиқни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, Самарқанд туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, қарздор корхонадан «Ў» МЧЖ фойдасига қайтариб олинган «ИСУЗУ» русумли ёнилғи ташувчи махсус машина 2026 йил апрель ойида лизинг шартномаси асосида «Қ.Ж.Қ.» МЧЖга берилган. Бироқ тадбиркор техникани ўз номига қайта рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланиш мақсадида текширганда, ушбу автотранспорт воситасига нисбатан Мажбурий ижро бюросининг Булунғур тумани бўлими томонидан (эски қарздорликлар бўйича) ҳали ҳам тақиқ ва қидирув сақланиб қолаётгани маълум бўлган. Натижада тадбиркор лизинг асосида олган техникасидан эркин фойдалана олмаган.
Бизнес-омбудсман аралашуви ва масъул идоралар билан ҳамкорлик натижасида МИБнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ушбу автотранспорт воситасига нисбатан қўйилган тақиқ ва қидирув бекор қилинди. Тадбиркорга лизинг объектини тўлиқ ва тўсиқсиз ўз номига расмийлаштириш ҳамда хўжалик фаолиятида эркин фойдаланиш имконияти яратиб берилди.
А.Ибрагимов,
Бизнес-омбудсман девони Самарқанд вилоят шўъбаси ходими.