1 февралдан поезд билетлари нархи кўтарилади
Ўзбекистонда шу йил 1 февралдан бошлаб айрим маҳаллий поезд чипталари нархи ўзгаради. Хусусан, «Афросиёб» электропоезди ва «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари билетлари 15 фоизга ошади.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти маълумотига кўра, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ва «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари чипта нархлари 15 фоизга кўтарилади.
Хусусан, «Афросиёб» учун янгиланган чипта нархлари қуйидагича бўлади:
Тошкент — Бухоро
ВИП — 1 138 000 сўм;
Бизнес — 760 000 сўм;
Эконом — 509 000 сўм.
Тошкент — Қарши
ВИП — 976 000 сўм;
Бизнес — 642 000 сўм;
Эконом — 429 000 сўм.
Тошкент — Самарқанд
ВИП — 709 000 сўм;
Бизнес — 455 000 сўм;
Эконом — 311 000 сўм.
Компаниянинг доимгидек қайд этишича, «Афросиёб» нархлари юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар харажатлари ошгани, электр энергияси ва эксплуатация харажатларининг кўпайгани, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатишни давом эттириш зарурати, электропоездлар инфратузилмасини сақлаш ва доимий модернизация қилиш ишлари ҳамда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида оширилмоқда.