Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча “Афросиёб” поезди қатнайди
- 06.12.2024 14:03
- 136
- Самарқанд

"Temiryo'lekspress" АЖ ахборот хизмати хабар беришича, "Самарқанд—Тошкент—Самарқанд" йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
Маълум қилинишича, ушбу йўналишдаги қўшимча поезд йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 15-31 декабрь кунлари ҳамда 2025 йилнинг 3-12 январь кунлари оралиғида ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Поезд жадвали қуйидагича:
775-сонли "Самарқанд—Тошкент" йўналиши: Самарқанддан жўнаш соат 10:55 да — Тошкентга етиб бориш соат 13:15 да.
776-сонли "Тошкент—Самарқанд" йўналиши: Тошкентдан жўнаш соат 13:56 да — Самарқандга етиб бориш соат 16:14 да.
Теглар:
"Афросиёб" поезди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Турмуш чорраҳаларида: Қайнона
- Кеча, 19:09
- Мутолаа
Боғибаландда “Анжир сайли” ўтказилди
- 09/08, 18:02
- Самарқанд
Самарқанд - дунё цивилизацияси пойтахти
- 09/08, 17:38
- Самарқанд
Қишда газдан муаммо бўлмайдими?
- 09/08, 12:58
- Иқтисодиёт