Адвокатлар давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатади

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, бу моддий имконияти чекланган ва ҳуқуқий ҳимояга муҳтож шахсларга адвокатлар орқали бепул малакали юридик ёрдам кўрсатилади.

Юридик ёрдам қуйидаги йўналишлар бўйича кўрсатилади:
- Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам масалалари;
- Ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш;
- Алимент ундириш;
- Тураржой масалалари;
- Соғлиққа етказилган зарарни қоплаш;
- Қонунга хилоф ҳаракатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш;
- Маъмурий қамоқ билан боғлиқ ишларда ҳимоя;
- Хотин-қизлар ва эркаклар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатида;
- Психиатрия ёрдами кўрсатилаётган пайтдаги ҳуқуқий масалалар;
- Жиноят ишлари юзасидан процессуал ҳуқуқлар ҳимояси.

Кимлар мурожаат қилиши мумкин?
- Кам таъминланган фуқаролар;
- Руҳий ҳолати бузилган шахслар;
- Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқларининг бузилиши муносабати билан судга мурожаат қилган шахслар;
- Жиноят иши бўйича адвокат иштироки мажбурий бўлган гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчилар;
- Маҳкумлар.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
- Ариза;
- Паспорт (ИД-карта) маълумотлари;
- Агар вакил орқали мурожаат этилса, ишончнома ёки тегишли ҳужжатлар;
- Зарур ҳолларда психиатрия ёрдами кўрсатилаётганини тасдиқловчи маълумотнома ёки суддан маълумот тақдим этади.