Академик лицейларга қабул 10 июлга қадар узайтирилди

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёнига кўра, академик лицейларга ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги куни жорий йил 10 июль этиб белгиланди.

Академик лицейларга 2022/2023-ўқув йили учун ҳужжат топшириш истагида бўлганлар 10 июль соат 24:00 га қадар онлайн тарзда litsey.edu.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Маълумот учун: Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар 10 июлга қадар электрон платформа орқали онлайн ариза ҳолатини текшириши ва ўзгартиришлар киритишлари мумкин.