“Алпомиш” республикада беллашади

Самарқанд шаҳрининг Сулув қўрғонида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг касбий таълим мактаблари йўналиши бўйича вилоят босқичи ўтказилди.

Унда барча шаҳар ва туманлар босқичида ғолиб бўлган касбий таълим мактабларининг 16 та жамоаси беш шарт бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказди.

Баҳс якунига кўра, Самарқанд олимпия захиралари коллежининг “Алпомиш” жамоаси кубок соҳиби бўлди ҳамда мусобақанинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи ўринни Жомбой туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабининг “Бургутлар” жамоаси эгаллаган бўлса, Булунғур туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабининг “Лочин” жамоаси учинчи ўрин билан кифояланди.

Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар  бошқармаси ахборот хизмати.