АҚШ Афғонистон фуқаролари учун минглаб визалар тақдим этади
- 23.07.2021 23:23
- 85
- Хориж

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Афғонистон фуқаролари учун 8 мингта махсус иммиграцион визалар беришини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters 23 июль куни хабар берди.
Махсус иммиграцион виза дастури АҚШ ҳукумати ёки АҚШ ҳарбий кучлари билан ишлаган афғонлар учун тааллуқли. Қайд этилишича, 2014 йил декабридан бери Қўшма Штатлар 26500 та шундай виза берган.
Афғонлар ва уларнинг оилаларига таҳдид Қўшма Штатлар Афғонистондан қўшинларини олиб чиқа бошлагандан сўнг пайдо бўлди. АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган афғон кучлари ва радикал толибонлар ўртасида жанговар ҳаракатлар кучайиши билан хавотир ҳам кучайди. Сўнгги ҳафталарда жангарилар янги ҳудуд ва чегара ўтиш жойларини эгаллаб олди.
Шу ойнинг ўзидаёқ Қўшма Штатлар Афғонистондан махсус иммиграцион виза олиш учун ариза берувчиларни эвакуация қилишни бошлайди. Биринчи гуруҳ Виржиниядаги ҳарбий базага етказилади.
Бир кун олдин «Толибон» Афғонистон чегарасининг 90 фоизини назоратига олганини айтди. Ҳаракат вакили Забиуллу Мужоҳиднинг сўзларига кўра, ҳаракат Афғонистоннинг Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон билан чегараларини тўлиқ назорат қилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Брюсселдан Самарқандгача
- Кеча, 19:05
- Сиёсат
Огоҳ бўлинг, сув тугаб бормоқда!
- 05/04, 19:05
- Жамият
Китобдан бездираётган бозор адабиёти
- 05/04, 15:37
- Мутолаа