АҚШ муҳожирлар учун эшикларини очади

Мексика ҳудудида Америка ҳукумати қарорини кутаётган ўн минглаб бошпана умидида бўлганларнинг биринчи гуруҳи АҚШ чегарасини кесиб ўтишди.

Бу АҚШдан бошпана изловчилар суд мажлисини бир неча ойлаб Мексикада кутишга мажбур бўлган Трамп дастурини тугатишга қарор қилган Жо Байден маъмурияти томонидан радикал иммиграция ислоҳотларининг биринчи босқичидир.

Энди АҚШ ҳукумати Мексика ва халқаро ташкилотлар билан ишлайди. Мигрантларга виртуал рўйхатдан ўтишда, коронавирус тестларида ва чегарадан ўтказишда ёрдам берилади. Расмий процедурани бошлаган муҳожирлар эса АҚШга кўчиб ўтиши ва аризаси кўриб чиқилишини мамлакатнинг ўзида кутиши мумкин бўлади.

Ўтган ҳафта АҚШнинг янги президенти Мексика билан чегарада девор қурилишини тўхтатди. 18 февраль куни эса демократлар АҚШда яшовчи 11 миллион ҳужжатсиз муҳожирга фуқаролик бериш режасини ўз ичига олган Байденнинг қонун лойиҳасини эълон қилишди.