АҚШдаги уйга самолёт қулаб тушди
- 08.08.2021 14:50
- 113
- Хориж
Бир двигателли “Mooney М20” самолёти Американинг Миннесота штатидаги Виктория шаҳридаги уйга қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CBS Minnesota маҳаллий телеканали.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 17:40 да содир бўлган. Федерал авиация бошқармаси маълумотларига кўра, самолёт Алегсандрия аэропортидан ҳавога кўтарилган ва Иден-Преридаги аэропортга қараб учаётган эди.
Карвер округи шериф идораси воқеа жойида бир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумотни тасдиқлади. Лекин қурбонлар сонини маълум қилмади. Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши тергов бошлади, бунда ташкилотга федерал авиация маъмурияти кўмак бермоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа