Арманистон қуролли кучларини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирди

Арманистон қуролли кучлари ҳарбий бирлашмалари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақида Lenta.ru нашри Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган хабарга таяниб маълум қилди. 

“Ҳарбий қисмларда шахсий таркиб ва техника қабул қилиш қароргоҳлари ташкиллаштирилган. Бўлинмалар таркиби аниқланди ва мудофаа ҳудудларига жойлаштирилди”, - дея таъкидланган хабарда.  

Бўлинмалар таркибини аниқлаш ишлари маҳаллий ҳокимият ва Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган ҳарбийлашган бирлашма “Еркрапа” кўнгиллилар уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилди. 

Бироз илгари, 2 октябрь куни Озарбайжон қуролли кучлари, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертга ҳужум уюштирганлиги маълум қилинди.  

1991 йилда аҳолисининг кўп қисми арман миллатига мансуб бўлган Тоғли Қорабоғ ўзининг Озарбайжондан мустақил бўлганини эълон қилди. Боку ҳудудни куч билан қайтариб олишга ҳаракат қилди, вазиятга Арманистон аралашганидан сўнг уруш келиб чиқди. 1994 йилда Озарбайжон, Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ўртасида Россия воситачилиги ёрдамида тинчлик сулҳи тузилди, бироқ ҳозирга қадар ҳарбий тўқнашувлар мунтазам такрорланиб туради.