Бугун CNN телеканалларида «Самарқанд руҳи» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади
- 24.12.2023 15:15
- 40
- Маданият
Олдинроқ жаҳоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири - CNN телеканали «Самарқанд руҳи» номли ҳужжатли фильм тайёрлаётгани хабар қилинганди.
Ушбу фильм Ўзбекистоннинг туризми ва тарихий Самарқанд шаҳрининг маданий меросига бағишлаган. 30 дақиқа давом этадиган мазкур ҳужжатли фильмда Самарқанднинг ҳайратланарли гўзаллиги, тарихий диққатга сазовор жойлари, замонавий ҳаёти ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади.
ОАВда телетомошабинлар ушбу тарихий премьерани барча «CNN телеканалларида 23 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 22:30 да (Париж вақти билан 18:30) томоша қилишлари мумкинлиги ҳам хабар қилинган.