Бугун туғилган кун: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович

Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори Муслиҳиддин Муҳиддинов 1945 йил 5 майда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган.
Самарқанд давлат педагогика институти, Самарқанд давлат университетида ўқитувчиликдан биринчи проректорликкача бўлган йўлни босиб ўтган.
Устознинг «Талқинларда оламча маъно», «Икки олам ёғдуси», «Адабий анъана ва ижодий ўзига хослик», «Алишер Навоий ижодида маънавий пок инсон талқини», «Комил инсон - адабиёт идеали», «Нурли қалблар гулшани», “Кўнгил ҳайратлари” каби китоблари нашр этилган. «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари, «Имом ал-Бухорий сабоқлари», “Гулистон” журналлари таҳрир ҳайъатининг аъзоси сифатида самарали фаолият кўрсатмоқда.М.Мухиддинов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.