Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда ноқонуний ароқ ишлаб чиқариш цехи аниқланди

Ҳуқуқ тартибот идораларининг ҳамкорликдаги “Жиноятчиликка қарши курашиш” тадбири доирасида Булунғур шаҳри, «Гулистон» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида ноқонуний равишда ароқ ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйганлиги аниқланди.

Тадбир давомида хонадонда 330 литр спирт, 163 дона ароқ, «Stolichniye» ва «Serebrof» номли этикеткалар, 362 та ароқ қопқоқлари, 60 ўрам шиша оғзини ёпиш учун мўлжалланган целлофанлар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, аниқланган ҳолат бўйича ИИБ томонидан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.