Жувозчи отахон жазоланди
- 15.06.2020 21:01
- 360
- Жамият
Самарқанд туманида туғилган Н.Мисиров ишсизлиги сабабли Равонак маҳалласида ўз уйида яширин цех ташкил қилган. Цехда қўлбола усулда ясалган икки дона жувоз ускунаси билан чигитдан истеъмолга яроқсиз ёғ тайёрлаб, ноқонуний тарзда сотиб келган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва МИБ Самарқанд тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани суди судьяси Д.Нуралиев раислигида ўтган очиқ суд мажлисида 60 ёшли Н.Мисировга 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа