ДХХ наркотик дори воситалари савдосига чек қўйди
- 03.11.2021 11:42
- 138
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда 2 ноябрь куни Тойлоқ тумани ҳудудида тезкор тадбир олиб борди.
Тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган Э.Ш. ҳамда Г.Х.ларнинг “Тoйлоқ - Ургут” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “Cobalt” русумли автомашинаси тўхтатилиб, текширилган. Унда Э.Ш. ва Г.Х. автоулов юкхонасидаги оёқ кийим қутилари ичида 1700 дона (170 конвалюта) “Трамадол Ланнахер 50” наркотик дори воситаларини яширганлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар наркотик дори воситаларини Наманган шаҳрида 8 миллион 500 минг сўмга сотиб олиб, Ургут туманида яшовчи фуқарога 2 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлишган.
Ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 37 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 59 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!