Германия канцлери Россия президенти билан учрашди

Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель Москвада музокара ўтказди. Бу уларнинг коронавирус пандемияси бошланганидан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлди.

Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, улар турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, бир қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилишди.

Владимир Путин учрашувда Германия Россия учун асосий шериклардан бири эканлигини айтди.

«Энди шуни таъкидлашни истардимки, Федератив Республикаси биз учун ҳам Европада, ҳам бутун дунёда асосий шериклардан бири бўлиб қолмоқда", деди Путин.

Меркелнинг Россияга бундай мақомдаги охирги сафари бўлди. Чунки Германияда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Бундестаг сайловларида у қатнашмайди. Путин билан учрашгандан сўнг, Меркель 22 август куни Киевга ташриф буюради. Ташриф чоғида муҳокама қилинадиган масалалар қаторида иқтисодиёт, энергетика, хавфсизлик ва долзарб халқаро муаммолардан иборат.