Ҳоким ёрдамчилари нима билан шуғулланяпти?

Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида ҳоким ёрдамчилари иштирокида 421 628 нафар аҳолининг бандлиги таъминланган. Шундан, 203397 нафар аҳоли ўзини-ўзи банд қилган, 213742 нафари доимий ва мавсумий ишга, 4489 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилган ва 3930 нафари ҳунармандчиликка жалб этилган.

13190 нафар фуқарони якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш ва 19974 нафарини ер майдони ажратиш орқали бандлиги таъминланган.

Шу йилнинг ўтган даврида ҳар бир маҳаллада 30 тадан микролойиҳа ишга тушириш вазифаси белгиланган бўлиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан “Online-mahalla” платформасига 33898 та микролойиҳа киритилган. Шундан 31787 та микролойиҳалар ишга туширилиши натижасида 2,1 триллион сўм маблағ ўзлаштирилиб, 50302 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4882 нафар фуқарога 29,3 миллиард сўм субсидия берилган. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 31,2 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга 510 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган.