Каттақўрғонлик пиллакорлар 330 тонна пилла сотди

Жорий йилда Самарқанд вилоятида барча тоифадаги хўжаликлардан 59066982,7 минг сўмлик 2804 тонна пилла хомашёси харид қилинди. Бунда Каттақўрғон тумани (330 тонна), Иштихон тумани (305 тонна) ва Паст Дарғом тумани (274 тонна)ларининг ҳиссаси катта бўлди.

Тайёрланган хомашёнинг 2586,53 тоннаси фермер хўжаликларидан ва 217,63 тоннаси бошқа хўжаликлардан харид қилинди.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.