ODIN (Open Data Inventory) рейтинги бўйича Ўзбекистон дунёда 44-ўринда, Марказий Осиёда биринчи

Самарқанд вилояти статистика бошқармасида “ODIN” ва маълумотлар бўшлиқлари” мавзусида семинар ташкил этилди. Давлат статистика қўмитаси ҳамда Open Data Watch – очиқ маълумотлар ва расмий статистика бўйича фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда ижтимоий-иқтисодий маълумотлар бўшлиқлари, келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз борди.

Ўзбекистон ODIN (Open Data Inventory) рейтингида 63 балл тўплаб, 125 поғонага кўтарилди ва дунёда 44-ўринни, Марказий Осиё давлатлари ичида 1-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси мазкур рейтингда энг юқори ўсишни кўрсатган икки мамлакатдан бирига айланди. 2018 йилда мамлакатимиз жаҳонда 169-ўринни банд этган эди.

2021 йил 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталининг янги версиясини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Тадбирда  "Open Data Watch" ташкилоти менежери  Жемисон Кроуел иштирок этди.