Ўзбекистон 2020 йилда Россияга 29 минг тонна хурмо экспорт қилди

Ўзбекистон 2020 йилнинг 11 ойида хориж давлатларига қиймати 44,2 миллион AҚШ долларига тенг 88,9 минг тонна хурмо экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  48,9 минг тоннага ёки 16,4 миллион AҚШ долларига кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон қуйидаги давлатларга хурмо экспорт қилди:

Қозоғистон – 51,8 минг тонна;

Россия – 29,0 минг тонна;

Қирғизистон  Республикаси  – 2,9 минг тонна;

Туркманистон – 2,4 минг тонна;

Украина –1,8 минг тонна;

Беларусь Республикаси  – 0,8 минг тонна.