Самарқандда аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга камайган
- 25.09.2020 07:05
- 30
- Иқтисодиёт
2020 йил январь-август ойлари давомида аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси ўртача 2620,0 минг сўмни ташкил қилди ва бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга камайди.
Шунингдек, ушбу кўрсаткич мос равишда Паст Дарғом туманида 13,6 фоизга, Қўшработда 18,1 фоизга, Пахтачида 14,0 фоизга, Нурободда 12,7 фоизга, Ургутда 11,6 фоизга, Тойлоқда 12,5 фоизга, Оқдарёда 10,4 фоизга ҳамда Иштихонда 12,2 фоизга 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан пасайиш кузатилган.
Ушбу кўрсаткичлар ҳудудлар кесимида солиштирилганда, энг юқори кўрсаткич Самарқанд шаҳрида 7922,4 минг сўм, Каттақўрғон шаҳрида 5487,9 минг сўм ҳамда Булунғур туманида 2826,7 минг сўмга тўғри келди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
статистика
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!