Ҳудудлардаги кўп қаватли уйларда жойлашган хонадонлар сони маълум қилинди: Энг кўп хонадонлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони 1 464,5 мингтани ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 62,1 мингтага ошган.  

Ҳудудлар бўйича кўп квартирали уйлардаги квартиралар сони:   

🔸Қорақалпоғистон Р. – 44,1 мингта 

🔸Андижон вилояти – 56,8 мингта 

🔸Бухоро вилояти – 68,4 мингта 

🔸Жиззах вилояти – 67,2 мингта 

🔸Қашқадарё вилояти – 59,1 мингта 

🔸Навоий вилояти – 77,7 мингта 

🔸Наманган вилояти – 49,6 мингта 

🔸Самарқанд вилояти – 97,7 мингта 

🔸Сурхондарё вилояти – 45 мингта 

🔸Сирдарё вилояти – 43,2 мингта 

🔸Тошкент вилояти – 164,0  мингта 

🔸Фарғона вилояти – 125,3 мингта 

🔸Хоразм вилояти – 38,5 мингта 

🔸Тошкент шаҳри – 527,9  мингта.