Самарқанднинг қайси тумани давлатга энг кўп дон сотгани маълум бўлди
- 24.09.2020 15:30
- 735
- Иқтисодиёт
Жорий йилда Самарқанд вилоятидаги барча тоифадаги хўжаликлардан 446 миллиард 129 миллион 910,6 минг сўмлик 303 минг 632,8 тонна дон харид қилинди.
Паст Дарғом тумани (48703,8 тонна ), Пайариқ тумани (34523,4 тонна) ва Жомбой тумани (32851,2 тонна) хўжаликлари давлатга энг кўп дон сотган.
Етиштирилган доннинг 290705,3 тоннаси фермер хўжаликлари ва 12927,5 тоннаси бошқа тоифадаги хўжаликлар ҳиссасига тўғри келган.
Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.