Коронавирус мутацияга учраб, янги пандемия бошланиши мумкинми?
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди.
➖ Вирус мутацияга учраши кутилмоқдами ва янги пандемияга олиб келиши мумкинми?
➖ Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар биолог олимлари, касалликнинг иккинчи тўлқини жорий йилнинг ноябрларида кузатилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Қайсидир манбада вируснинг мутацияси касалликни енгил кечувини келтириб чиқаради деб ҳисобласа, қайсидир олимлар мутация вирусни касаллик чақирувчи қобилиятини янада кучайтиради ва оғирроқ кечиши мумкин, деган тахминий ғояларни илгари сурмоқдалар.
Шахсий кузатувлар асосида айтиш мумкинки, мазкур вирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради. Шундай муҳитда у жуда тез кўпаяди ва тарқалади ҳамда унинг касаллик чақириш хусусияти кучаяди.
Иссиқ иқлим тарқалувчанликни камайтиради. Тарқалувчанлик камайгани сари вирус юкламаси камаяди ва касаллик енгил кечиши кузатилади.