Коронавирусдан вафот этганлар орасида журналистлар ҳам бор
- 03.06.2020 23:15
- 654
- COVID-19
Press Emblem Campaign (PEC) журналистлар ассоциацияси тарқатган маълумотга кўра, 1 мартдан 31 майгача дунёда 127 нафар журналист COVID-19 билан касалланиб вафот этган.
- ОАВ ходимлари янги вирусга қарши курашда муҳим ролни бажармоқда. Улар касалликнинг тарқалиши ҳақида ахборот бериши керак. Қурбон бўлган журналистларнинг айримлари ўз ишини бажараётган чоғда керакли ҳимоя воситаларини топа олмагани учун вафот этган, - деган PEC бош котиби Блейз Лемпен.
Энг кўп ўлим ҳолати Лотин Америкаси минтақасида қайд этилган. Перуда 15 журналист коронавирусдан дунёдан кўз юмган бўлса, Бразилия ва Мексикада 13 нафардан қалам аҳли вафот этган. АҚШда коронавирусдан ҳалок бўлган журналистлар 12 кишини, Россияда эса 5 кишини ташкил этмоқда.
Теглар:
COVID-19