Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Самарқанд тиббиёт муассасаларида бу борада нималар қилиниши керак?
- 09.07.2020 14:45
- 134
- Таълим
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги 267 та даволаш-профилактика муассасаларини 2020-2021 йиллар куз қиш мавсумига пухта тайёрлаш мақсадида 4 419 тонна кўмир (шундан 1 629 тоннаси кўмир ва 2 790 тонна кўмир брикети) етказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, муассасаларда 5 556 метр квадрат томларни жорий таъмирлаш, 16 километр иссиқлик тармоғини таъмирлаш, 88 та энерготежамкор қозонларга алмаштириш, 4 километр газ тармоғини таъмирлаш, 24 километр ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, 67 та маънан эскирган қозонларни замонавий қозонларга алмаштириш, 12 километр иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш, 166 метр квадрат ойналарни алмаштириш, 4 046 дона ёритиш лампаларни тежамкор лампаларга алмаштириш зарур.
Теглар:
тиббиёт муассасаси