Нарпайлик самбочи Лочинбек Осиё чемпиони бўлди
- 16.09.2019 14:37
- 131
- Спорт
Жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Ҳиндистоннинг New-Delhi шаҳрида самбо кураши бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.
Унда самарқандлик Лочинбек Худойқулов 65 килограмм вазнда ғолибликни қўлга киритиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Асли Нарпай туманининг Қозоқолди қишлоғидан чиққан ёш самбочига ушбу ғалаба халқаро тоифадаги спорт устаси даражасини берди.
Теглар:
самбо