Самарқандда самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олади
- 06.02.2020 10:34
- 131
- Спорт

Жорий йилнинг 13-16-февраль кунлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятида спортнинг самбо ҳамда жанговар самбо турлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.
Ушбу мусобақада ҳар бир вазн тоифасида 14 ҳудуддан сараланган спортчилар иштирок этади. Мусобақада ўзининг иқтидорини намойиш этган спортчилар миллий терма жамоа таркибига жалб қилиниб, халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар вазирлик томонидан медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
***
Шунингдек, 9-15 март кунлари Самарқанд шаҳридаги сув спортига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг "Дельфин" сузиш ҳавзасида сув полоси бўйича 1999-2000 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тилшунос оиласида камол топган олима
- 1 соат аввал
- Таълим
Сабрга эмас, иштиёққа ўргатаётган ташкилот
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Тадбиркорлик шаклларида МЧЖлар етакчи ўринда
- 2 соат аввал
- Иқтисодиёт
Турмуш қуриш осон, уни сақлаш — санъат
- Кеча, 16:40
- Жамият