Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик самбочилар жаҳон чемпионатида биттадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритди

Жорий йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чунжу шаҳрида самбо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 5 нафар самарқандлик самбочилар қанташиб 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.

Вилоятимиз вакили Давлат Ҳамроев нуфузли мусобақада 62 килограмм вазн тоифасида ягона олтин медални қўлга киритиб, 3000 АҚШ долларига эга чиқди.

Яна бир самбочимиз Улуғбек Раҳмонов кумуш медаль ва 2000 АҚШ доллари билан тақдирланди. Шунингдек, спортчиларимиздан Ҳакимжон Исмоилов, Авазбек Абдужалилов ва Неъмат Ёқубовга бронза медали ҳамда 1500 АҚШ долларидан берилди.

Ахрор ШАМСИЕВ.