Самарқандлик чемпион самбочилар муносиб кутиб олинди
- 12.11.2019 22:12
- 187
- Спорт
Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб қайтган спортчиларимизни бугун Самарқанд шаҳрида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят хокими ўринбосари Р.Қобилов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят самбо федерацияси раиси Д.Жуманиёзов ҳамда вилоятимиз фахрий спортчилари чемпионларни ютуқ билан яна бир бор табриклаб, мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 74 мамлакатидан 500 нафардан ортиқ спортчилар орасидан самарқандлик самбочилар 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 бронза медалларини қўлга киритганини эътироф этишди.
Тадбирда спортчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди. Ғолиб самбочиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ситорабону РАҲМОНБЕРДИЕВА.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа