Судялар билан очиқ мулоқот ва тренинг ўтказилди
Бухоро шаҳрида “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД) ҳамда “Эаст-Вест Манагемент Институте” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (ЖССА) қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар иштирок этди.
Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда судлар фаолиятини ёритиш тартиби, жараёнда сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича қонунларни тўғри қўллаш масалаларида фикр алмашинилиб, илғор тажрибалар оммалаштирилди.
Тренинг доирасида судялар билан очиқ мулоқот ҳам ўтказилди. Унда судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, аҳолининг судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш масалалар муҳокама этилди. Тадбир иштирокчиларига очиқ ва ёпиқ суд жараёни, суд ва тергов ҳужжатларини ёритишнинг тартиби ва муҳим омиллари бўйича тушунтиришлар берилди.