Парижлик ўқитувчининг ўлдирилишида мактаб ўқувчилари айбланди
- 27.11.2020 14:30
- 286
- Хориж
Тўрт нафар мактаб ўқувчисига Париж яқинида тарих фани ўқитувчиси Самуэл Патининг ўлдирилганлиги тўғрисида айблов эълон қилинди. Бу ҳақда BFM TV хабар берди.
Улардан уч нафар балоғат ёшига етмаган мактаб ўқувчилари “кўмаклашганликда” айбланмоқда. Пати қотиллиги бўйича жами 14 кишига айблов эълон қилинган.
BFM TVнинг маълум қилишича, сўнгги марта 22 октябрь куни етти кишига айблов эълон қилинган бўлиб, улардан икки нафари балоғат ёшига етмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 16 октябрь куни 18 ёшли Абдуллаҳ Анзоров ўқитувчи Самюэл Патини Париж яқинида ўлдирди. Кейинчалик эса ўзи ҳам полиция томонидан отиб ўлдирилди. Қотилликка ўқитувчининг “Сўз эркинлиги” дарсида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг карикатураларини кўрсатганлиги сабаб бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 33 дақиқа аввал
- Хориж