Паст Дарғомда бир миллиард сўмлик табиий газ ўғирлаган иссиқхоналар аниқланди
- 29.04.2024 11:58
- 122
- Жиноят ва жазо
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ИИБ, “Ўзэнергоинспекция” ва ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Маълум бўлишича, “Найман” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ғ.Х. ўзига қарашли иссиқхонага ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида 20 дона қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўзбошимчалик билан ўрнатиб, жами 688,9 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Шу каби, “Қозоқ-Найман” маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яшовчи Х.Ш. ўзига тегишли иссиқхонада қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўрнатиб, 329,6 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.