Электр тармоқларига яна бир ноқонуний уланиш фош этилди
- 13.08.2024 15:19
- 131
- Жиноят ва жазо

Аввалроқ Каттақўрғон туманидаги шунга ўхшаш ҳолат ҳақида хабар қилинганди.
Буниси Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Маълумотга кўра, тумандаги масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси И.П. қуввати 12 кВт/с. бўлган сув насосини электр тармоғига яширин йўллар билан улаб олган.
Бу орқали 121,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Аниқланган ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги ғалати тўй анъаналари
- 1 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Бахтми ёки бахтсизликми?
- 28/06, 15:35
- Мутолаа
Ота-онангиздан ҳеч қачон уялманг
- 28/06, 15:29
- Жамият