Олти ойда салкам 228 милион кВт*соат электр энергияси иқтисод қилинган

Бу ҳақда тизимнинг вилоят ташкилоти раҳбари халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясидаги ҳисоботида қайд қилинган.

Унга кўра, 5 минг 589,3 километр масофадаги ҳаво тармоқларни дарахт шохларидан тозалаш режаси белгиланган. Шундан 1 минг 119 километри (20 фоизи) бажарилиб, 37 миллион кВт*соат электр энергияси истеъмоли иқтисод қилинишига эришилган.

Электрни иқтисод қилишда шунингдек, трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ҳам муҳим роль ўйнаётгани қайд этилган. Бу борада режа 1197 та бўлиб, амалда 350 таси (29,3 фоизи) ҳамда 3004 та ўрнига амалда 1465 таси (48,7 фоизи) жорий таъмирланиши натижасида 34,8 ммиллион кВт* соат электр истеъмоли камайган.

Трансформатордаги қўлбола ўтказгичлар (жучок, шунт), автомат ва ажратгич (рубильник) янгисига алмаштириш режада 1877 та бўлиб, 351 таси (18,7 фоизи) алмаштирилган ва 19,9 миллион кВт*соат электр энергияси иқтисод қилинган.

Энг катта тежаш бошқа ташкилий техник тадбирларни амалга ошириш орқали (53 миллион кВт* соат) бўлган.