Самарқандда энергия ресурсларини талон-торож қилиниши билан боғлиқ яна битта ҳолат аниқланган
- 08.08.2024 14:21
- 497
- Жиноят ва жазо
Аввалроқ кўп миқдорда элекр энергияси ўғирланиши фош қилинган бўлса, буниси табиий газ билан боғлиқ бўлган.
Маълум қилинишича, “O.A.S.777” МЧЖ раҳбари У.О. Каттақўрғон туманидаги “М.Қ.С.” МЧЖга қарашли нотурар жой ҳудудида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 3 миллиард 394 миллион сўмлик табиий газни ўғирлаган.
Яъни, ер остидан ўтган юқори босимли газ қувурига қўлбола газ қурилмаларини (горелка) ўзбошимчалик билан яширин равишда улаб, 2 миллион 263 минг куб метр газ ишлатган.
Бош прокуратура тарқатган хабарга кўра,
ҳолат юзасидан У.О. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Теглар:
газ қувури
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Ҳозиргина
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 19 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб