Қўшработда юқори босимли газ қувурига шикаст етказилган: Зарар миқдори 1,6 млрд. сўм деб топилмоқда
- 25.01.2023 12:12
- 351
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.Ш.” корхонаси мансабдор шахслари “Хонназар” маҳалласидаги хонадонларни табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурига шикаст етказиб, бу ҳақда туман газ таъминоти ходимларини хабардор қилмасдан қувурни кўмиб кетганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 255-2-моддаси (нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини яроқсиз ҳолатга келтириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб