Каттақўрғонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
- 17.06.2022 19:41
- 107
- Жиноят ва жазо

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали мутахассислари билан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, тумандаги “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода фуқаро С.Х. газлаштириш учун ҳужжатларни расмийлаштирмасдан табиий газ тармоғига ноқонуний улангани аниқланган.
Маълумотга кўра, фуқаро 4 дона оҳак пиширишга мўлжалланган қўлбола ясалган печларга 10 дона ностандарт газ ёндиргичларини ўзбошимчалик билан ўрнатиб ишлатгани натижасида, умумий даъво муддатидан келиб чиқиб давлат ва жамият манфаатларига 3,5 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШда энг кўп қидирилган жиноятчи
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Нега китоб ўқишга одатланмай қўйдик?
- Кеча, 17:02
- Мутолаа
Энди грантлар манзилли бўлади
- Кеча, 15:18
- Самарқанд